Хусусан, расмий манбалар томонидан Сирдарё , Жиззах ва Бухоро вилоятларида газ таъминотини тиклаш ва унга уланиш жараёнлари ҳақида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар эълон қилинди.
Бухоро туманидаги «Сўфикоргар» маҳалласида жойлашган бодринг маҳсулоти етиштириладиган «Косметиктаъмир» МЧЖга қарашли иссиқхона хўжалигида ҳам иш жараёни авжида, дея хабар бермоқда “Худудгазтаъминот” АЖ ахборот хизмати.
Бир неча кун олдин ушбу объектда ҳам табиий газ таъминоти билан боғлиқ мурожаатлар бўлган. Бугун эса барчаси амалий жиҳатдан ижобий ечим топган.
Бухоро вилоятида бугунга қадар 80 га яқин иссиқхоналарнинг табиий газ таъминоти тикланди, дейилади хабарда.