Қовун истеъмол қилиш қайси касалликларнинг олдини олади?
Максим Зоҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси:
Қовун таркибидаги витаминлар, минераллар ҳамда бошқа фойдали моддалар саратон ва инсульт каби касалликларнинг олдини олиш хусусиятига эга.
Қовун С витаминига бой полиз маҳсулоти. 100 грамм қовун таркибида С витаминининг кундалик 20-30 фоиз истеъмол меъёри мавжуд. Мазкур витамин тери ҳужайралари ва бутун тана ҳолати меъёрини таъминлаб, жароҳатларнинг тез битишида аҳамиятлидир.
Қовун буйрак касалликларини даволаш хусусиятига эга. Агар қовун ҳар куни эрталаб истеъмол қилинса (албатта, қовун пишиғи маҳалда) буйрак фаолиятида ҳеч қандай муаммо бўлмайди.
Шунингдек, қовун ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди, қабзиятнинг олдини олади, ошқозондаги ишқорланиш жараёнини меъёрлаштириб беради.
Дўстларга ҳам улашинг, обуна бўлинг!