Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилишига 31 йил тўлиши муносабати билан Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг мажлислар залида 2020 йилнинг 16 октябрь куни агентлик ходимларининг Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг аъзолари, Ўзбекистон Миллий университети доценти, “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири, “Дўстлик” ордени соҳиби, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси публицистика кенгаши раиси Ахмаджон Мелибоев ва шоир, таржимон, ношир Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг масъул ходими Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси Мухиддин Омон билан “Ўзбек тилига давлат тили мақоми” берилган кунни нишонлашга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Суҳбатда меҳмонлар 1989 йил 21 октябр куни эл-юртимиз асрлар давомида орзу қилиб, интилиб ва курашиб келган давлат тили ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши мамлакат суверенитети ва мустақиллиги сари қўйилган дастлабки дадил қадамлиги;
. Айнан ана шу тарихий ҳужжатга биноан ўзбек тили мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлганлиги;
халқимизнинг кўп асрлик маданий, илмий-маърифий ва бадиий тафаккури, интеллектуал салоҳиятининг ёрқин ва бебаҳо маҳсули бўлган ўзбек тили жаҳондаги бой ва қадимий тиллардан бири эканлиги;

Ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, униб-ўсиб келаётган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат, улуғ аждодларимизнинг бой меросига ворислик руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлаш учун давлат ташкилотлар, барча аҳолининг вазифалари бўлишига чақирилди.
Давра суҳбатида меҳмонлар ўзларининг изланишлари, ижодларидан намуналар келтириб, ўзбек тилини барча соҳаларда такомиллаштиришига эътибор қаратилди, мавжуд муаммоларга алоҳида урғу берилиб, иштирокчиларнинг саволларига жавоб бердилар.
