Ўзбекистонлик дипломатлар Халқаро зайтун кенгаши (ХЗК) ижрочи директори Абделлатиф Хедира билан ХЗКнинг Испания пойтахтидаги қароргоҳида Ўзбекистон байроғини тантанали равишда кўтариш маросимини ташкил этиш масаласини муҳокама қилди.

ХЗК котибияти ХЗК Бош Ассамблеясининг 2022 йил 28-30 ноябрь кунлари ўтказиладиган йиғилишини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон байроғини расмий равишда кўтариш тантанали маросимини 2022 йил 1декабрь куни ташкиллаштириш таклифини илгари сурди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг ХЗКнинг тўлақонли аъзоси сифатида қабул қилиниши ҳақида 2022 йилнинг июнь ойида Иорданиянинг Уммон шаҳрида ўтказиладиган ХЗКга аъзо мамлакатлар ялпи мажлисида расман эълон қилинади. Эслатиб ўтамиз, 2021 йил август ойида Президент «Зайтун мойи ва зайтун меваси тўғрисидаги битимга (Женева, 2015 йил 9 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида»ги қонунни имзолаган эди. 2021 йил 31 августда Ўзбекистон ХЗКнинг тўлақонли аъзосига айланди. Ташкилот 1956 йилги зайтун мойи бўйича халқаро битим негизида 1959 йилда ташкил этилган. Европа ва Африканинг 11 давлати унинг асосчиларига айланган: Бельгия, Франция, Греция, Италия, Португалия, Испания, Буюк Британия, Исроил, Ливия, Марокаш, Тунис. Бугунги кунда ХЗК зайтун мойи ва зайтун ишлаб чиқарувчиларнинг 80 фоизини ва экспорт қилувчиларининг 98 фоизини бирлаштиради. МОК аъзолари сони 45 та мамлакатга етган. Халқаро зайтун мойи кенгашига аъзолик ҳеч қандай йиллик молиявий харажатларни назарда тутмайди, деб хабар беради Қишлоқи хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.