Фарғонадан Қашқадарёга 40 мингдан ортиқ кўчат келтирилди

Фарғонадан Қашқадарёга 40 мингдан ортиқ кўчат келтирилди

Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишлар ва баҳорги экин жараёнларига тайёргарликни кўздан кечириш мақсадида бир неча кундан буён Қашқадарёда бўлиб турибди.
28 февраль куни Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги аҳоли хонадонларида мевали кўчатлар экиш, қатор ораларига сабзавот экинлари экиш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида вилоятга Қувадан арзон ва сифатли нархларда келтирилган 20 минг дона мевали кўчат экилди. Яна 30 минг дона кўчат олиб келиниб, аҳоли хонадонларига тарқатиляпти.
1-март куни айни тадбир Ғузор тумани Мустақиллик маҳалласидаги хонадонларда ҳам давом этди.