Шеробод туманидаги “Каттабоғ” МФЙ ҳудудидан тумандаги ишсиз аёлларга бир гектар ер майдони ажратиб берилди. Эндиликда бу манзилдаги бўз ерда ўз боғларига эга бўлган, шу вақтга қадар “Аёллар дафтари” да рўйхтида турган туман хотин-қизлари меҳнат қилади.
Бу ерда бир куннинг ўзида 1000 тупдан зиёд анор кўчатлари ўтқазилди.
Ангор туманининг Зартепа маҳалла ҳудудидаги 3 гектар фойдаланишдан чиққан ер майдонида “Оналар боғи” нинг ташкил этилиши ҳар ишга бутун вужуди, юраги ва бор шижоати билан ёндошувчи аёлларга бўлган катта эътибор ва чексиз ҳурмат ифодасидир.
Янги боғда 1200 туп мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.