Республикамизда етиштириладиган гилос навлари ҳақида биласизми?

Меҳнаткаш, чевар деҳқонларимиз ҳар йили дастурхонларимизни турли ноз-неъматлар билан тўлдиришади. Сарҳил меваларимиз орасида гилос ўзининг хуштаъмлиги ва инсон саломатлиги учун фойдалилиги билан барчага бирдай манзур. Бугунги кунда республикамизда гилос боғлари жами 20,9 минг га бўлиб, шундан, 13,2 минг га яқин ҳудудларда фермер ва қишлоқ хўжалиги фаолият юритади. Мавжуд гилос боғларининг ўртача ҳосилдорлиги гектарига 132 центнерни ташкил этади. Жорий йилда республика бўйича барча тоифадаги хўжаликлар томонидан жами 183 минг тонна ҳосил етиштирилди.

Гилос (Prunus avium L.) етиштириш агротехнологияси

Гилос меваси серсув, зич, ёқимли хўраки ҳисобланиб, унинг таркибида 13-27 % гача шакар моддаси мавжуд. Гилос бошқа мевали дарахтларга нисбатан касаллик ва зараркурандаларга анча чидамли, аммо, унга асосан уларга қушлар (40-60%) томонидан зарар етказилиши мумкин. Гилос совуққа ҳам бардошли мева бўлиб, -28 градус совуққа дош бера олади. Ўзбекистонда шароитида гилоснинг энг яхши мослашган навларни экиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Гилос тупроқ иқлим шароитига жуда талабчан: унумдор ерларда яхши ривожланиб ўсади, шағалли тупроқларга ҳам яхши мослаша олади. Шўрланган, намлиги ортиқча ёки намлик етишмайдиган ерларга мослаша олмайди. Шағал қатлами юза жойлашган ерларда секин ва кучсиз ўсади. Гилос ҳаво намлигини унча талаб қилмайди, бироқ, мевалари пишаётган даврда ёмғир ёғиши уларни ёрилиб кетишига олиб келади. Мевали гилос дарахти 5-6 йилдан сўнг ҳосил бера бошлайди.

Гилоснинг хосилдорлиги шода новдалар сони ва уларнинг сақланиб қолишига боғлиқ. Ўсув новдаларида 20-30 %, шода новдаларида 70-80 % гулкуртак жойлашади. Гилоснинг ёши ортиши билан ҳосили шода новдаларда тўпланади.

Гилос апрель ойининг бошларида гуллайди, эртаги навлари май ойининг бошларида, айрим ҳолларда эса апрель охирларида пишиб етилади. Вегитация даври 240-250 кун давом этади.

Боғларга бир – хил гилос навлари ўтқазиш тавсия қилинмайди. Чунки бундай ҳолларда, юқори хосил олиш имкони пасаяди. Шунинг учун улар орасига чанглатувчи навлар экиш зарур. Гилосдан доимий мўл ҳосил олиш учун бир вақтда гуллайдиган навларни танлаб ўтқазиш талаб этилади. Қора гилос, Баҳор, Францис, Рамон Олива, Дрогона жёлтая, Сариқ гилос, Қора Наполеон, Наполеон розовый каби турлари энг қимматли чанглатувчи навлар хисобланади. Гилос узоқ яшайдиган ўсимлик бўлиб, айрим гилос дарахтлари 80-100 йилгача яшайди.

Гилос экиш схемаси

Қумлоқ ва бўз тупроқларда 6х6, 7х6, 8х6

шағалли тупроқларда – 5х5, 6х3, 6х4, 6х5, 6х6

Суғориш – гилосни тупроқ иқлим шароитидан келиб чиқиб, 6 мартадан 10 мартагача суғорилади. Унумдор тупроқларда одатда 6-8 марта суғорилиб, 800-1000м3 атрофида сув сарфланади. Шағалли тупроқларда эса 8-10 марта суғорилади ва 600 м3 сувдан фойдаланилади.

Ўғитлаш жараёни тупроқ унимдорлигига қараб амалга оширилади. Минерал ўғитлар, 100-120 кг азот100-120 кг фосфор60-70 кг калий ўғитлари соф ҳолда солинади.

Ўзбекистонда кенг тарқалган гилос навлари.

“Воловые сердце” нави

Ўртапишар юқори сифатли нав, шох – шаббаси кенг тухумсимон, дарахтлари бақувват, совуққа ўртача чидамли. Бешинчи йилдан ҳосилга киради, меваси йирик 9 гр. Эти оч пушти, юраксимон шаклда, тўқ қизил, зич, ширин, таъм даражаси 4.5-5 балл, қандлиги 15.7-27%, ташишга чидамли, меваси асосан янгилигида истеъмол қилинади, ҳосилдорлик 90-100 ц/га.

“Баҳор” нави

Эртапишар универсал нав бўлиб, Францис ва Саври Сурхони навидан чатиштириб чиқарилган, Дарахти бақувват, шох-шаббаси думалоқ, ёйилиб ўсади, апрель ойини охирларида гуллайди, май ойининг охири июнь ойини бошларида пишади. Мевасининг эти ўртача юмшоқликда, тўқ – қизил рангда, тўла пишганда қора рангда бўлади, думалоқ, зич,осон ажралади, ташиш ва сақлашга чидамли, меваси сўлгунча тўкилмай туради, 5-6 йилдан ҳосилга киради, мевасининг вазни 8-9 гр, қандлилиги 15.8-23 %, ташишга чидамли. Ўртача ҳосилдорлик 110-120 ц/га.

“Пушти Наполеон” нави

Серҳосил, йирик мевали гилос нави, дарахти кучли ўсади, кенг ва пирамидасимон, Экилганидан сўнг 4-5 йили ҳосилга киради, ҳосили майнинг охири июнь ойининг бошларида пишади. Мевалари сарғич пушти рангли, эти сариқ мулойим, қалин, ширин, шираси тиниқ, намлигидатанаввул қилинади, компот ва муроббо қилинади. Мевасини вазни 5-6 г. Ўртача ҳосилдорлик 90-110 ц/га.

“Валерий Чкалов” нави 

Нав Украина суғориладиган боғдорчилик илмий-тадқиқот институтининг И.В. Мичурин номидаги Марказий генетика лабораториясида яратилган. 1986 йилдан Республика бўйича Давлат реестрига киритилган.

Нав эртапишар, меваси майнинг иккинчи ўн кунлигида пишади. Ҳосилдорлиги – 149,4 ц/га, энг юқори ҳосилдорлиги – 176,1 ц/га ни ташкил этади.

Дарахтнинг бўйи ўртача 7,2 м, шох-шаббаси кенг тарқоқ. Гилос дарахти экил-гандан сўнг бешинчи йили ҳосилга киради. Меваси йирик, думалоқ-юраксимон, ранги тўқ қизил. Меваси-нинг ўртача вазни – 5,1 г. Эти сершира, хушбўй, зичлиги ўртача, мазаси яхши, данаги этидан яхши ажралади.

“Восход” нави 

Нав Украина суғориладиган боғдорчилик илмий-тадқиқот институтида яратилган. 2005 йилдан Тошкент вилояти бўйича Давлат реестрига киритилган. Дарахти-кучли ўсувчан, кенг пирамида-симон шох-шаббали. Барги йирик, узунчоқ-овалсимон шаклда. Гули оқ, диаметри – 39 мм, 5-6 тожбаргли, ўлчами – 17-16 мм, кенг овалсимон.

Меваси йирик – 20-22-23 мм, оғирлиги – 7,7 г, юраксимон, тепаси думалоқ. Пўсти қийин ажралади, тўқ қизил рангда. Мағзи қизил олча рангида, пишиқ ва серсув, қандлилиги юқори, кислоталилиги ўртача. Мевасининг кимёвий таркиби: қуруқ модда – 22,3%, умумий қанд – 11,74%, титраланувчи кислота – 1,0 мл/г. Витамин С (аскорбин кислотаси) – 3,74 мг/%.

Данаги мағзидан ўртача ажралади, ранги оч крем рангда, ўлчами – 9-8-7 мм, оғирлиги – 0,53 г. Мева банди – 47 мм, мевага маҳкам ёпишган, гуллаш даври – 8-17 апрель. Пишиш вақти – 10-20 май. Ҳосилдорлиги – 68 кг/дарахт, ўртача ҳосилдорлиги эса гектаридан – 141,4 ц/га ни ташкил этади.

“Дрогана жёлтая” нави 

Германияда яратилган. 1959 йилдан Республика бўйича Давлат реестрига киритилган. Нав ўртапишар, меваси июннинг биринчи ўн кунлигида пишади.

Дарахтининг бўйи баланд – 6,9 м бўлиб, шох-шаббаси қалин. Дарахти экилгандан сўнг тўртинчи йилдан ҳосил бера бошлайди. Ҳосилдорлиги – 83,2 ц/га, энг юқори ҳосилдор-лиги – 163,8 ц/га ни ташкил этади.

Меваси думалоқ, шарсимон, ранги сариқ, йирик, ўртача вазни – 5,0 г. Эти зич, оч сариқ, жуда сершира, мазаси ширин, сал тахири бор. Мевасининг пишган вақтидаги таъм баҳоси – 3,5 балл.

“Кара Гелес” нави

Халқ томонидан яратилган маҳаллий нав. 1959 йилдан Республика бўйича Давлат реестрига киритилган.

Гилос дарахтининг бўйи баланд, экилгандан сўнг 3-4 йили ҳосилга киради. Ҳосилдорлиги – 88,8 ц/га, энг юқори ҳосилдорлиги – 118,9 ц/га ни ташкил этади.

Меваси ўртача, тўқ қизил, мазаси ўзига хос, серсув. Меваси июннинг биринчи ўн кунлигида пишади. Мевасининг ўртача вазни – 5,6 г, пишган вақтидаги таъм баҳоси – 4,0 балл.

“Космическая” нави

Нав Украинанинг суғориладиган боғдорчилик илмий-тадқиқот институтида яратилган. 1986 йилдан Республика бўйича Давлат реестрига киритилган.

Гилос дарахтининг бўйи баланд, меваси июннинг иккинчи ўн кунлигида пишади, дарахти экилгандан сўнг олтинчи йили ҳосилга киради. Ҳосилдорлиги – 102,2 ц/га, энг юқори ҳосилдор-лиги – 162,3 ц/га ни ташкил этади. Мевасининг ранги қизил, шакли думалоқ-юраксимон, серсув, мевасининг пишган вақтидаги таъм баҳоси – 4,9 балл, вазни – 8 г.

“Ревершон” нави

Нав Италияда яратилган. 1973 йилдан Республика бўйича Давлат реестрига киритилган.

Дарахтнинг бўйи катта бўлиб, кўчати экилгандан сўнг олтинчи йили ҳосилга киради. Ҳосилдорлиги – 102,2 ц/га, энг юқори ҳосилдорлиги – 135,6 ц/га ни ташкил этади.

Меваси йирик, ички қисми қизил, серсув, ширин, данагидан яхши ажралади, ўртача вазни – 7,3 г. Мевасининг пишган вақтидаги таъм баҳоси – 4,8 балл.