Вазирликлар, идоралар ҳамда жисмоний ва юридик шахслар вакиллари эътиборига

Маълумки, COVID-19 коронавирус инфекцияси туфайли мамлакатимизда карантин эълон қилинган. Ушбу эпидемиологик вазият шахсан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Хукумат назоратида бўлиб, талаб этиладиган барча чора-тадбирлар аниқ механизм орқали тизимли ташкил этилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сон қарорига мувофиқ Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳудудида кириш вақтинча тўхтатилади.

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида 2020 йил 24 март кунидан бошлаб ҳужжат лойиҳалари, хатлар, таклиф, мурожаатлар топшириқларга жавоблар ва хизматга оид барча ёзишмалар киритиш тўхтатилади.

Ҳужжатлар фақат Е-хат электрон алмашинуви тизимидаги BogdorchilikAgentligi@exat.uz ёки garden@agro.uz электрон почта манзиллари орқали қабул қилинади.

Мурожаат учун телефонлар:

Қабулхона – 71 244-46-25

Директор ёрдамчиси – 71 244-49-93