Барчаси учун раҳмат ҳурматли ва меҳрибон устоз!

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Инвестицияларни жалб этиш, инновациялар ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўлим бошлиғи ўринбосари Салихов Захид Абидович бугун, 28 январь куни нафақага чиқдилар.
Захид Салихов 2002 йилдан буён Қишлоқ хўжалиги тизимидаги турли лавозимларда самарали меҳнат қилиб келаётган эди.
Ўзининг қатъияти, меҳнатсеварлиги ва кўп йиллик ҳаётий тажрибаси билан бирга ишлайдиган ҳамкасбларига ўрнак бўла олган Захид Абидович Ўзбекистонда боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги ривожига ҳам катта ҳисса қўшган, десак муболаға бўлмайди.
Жамоамиз номидан Захид Абидовичга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ ва хотиржамлик тилаймиз. Барчаси учун раҳмат ҳурматли ва меҳрибон устоз!