ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
95-сонли қарори асосида тақдим этиладиган хужжатлар рўйхати
1.Субсидия бериш тўғрисидаги ариза (юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), сўралаётган субсидиянинг мақсади, лойиҳани амалга ошириш жойи, хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг номи ва банкдаги 22626-махсус ҳисобварағи кўрсатилган ҳолда).
2.Томчилатиб суғориш технологияси учун субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисида туман ишчи гуруҳининг далолатномаси (хулосаси) (бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув чиқариш учун насос станциялари барпо этилган бўлса, томчилатиб суғориш технологияси жорий этилгандан сўнг).
3.Янги интенсив боғ, токзор ва иссиқхона хўжалигини ташкил этиш учун ер участкаси ажратилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси (ер участкаси ажратилганлиги тўғрисида туман ҳокими қарори, ер участкасига тузилган узоқ муддатли ижара шартномаси).
4.Янги интенсив боғ, токзор ва иссиқхона хўжалигида томчилатиб суғориш технологиясини ҳамда бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув чиқариш учун насос станциялари қуриш бўйича пудрат ташкилоти билан тузилган шартнома нусхаси.
5.Амалга оширилган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси (ҳисоб-фактура, тўлов ҳужжати нусхаси ёки солиштирма далолатнома, бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси).
6.Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ҳамда сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш бўйича ваколатли органлар томонидан бериладиган тегишли рухсатномалар нусхаси.
7.Лойиҳа тўғрисида маълумот.
8.Зарур ҳолларда, сувдан фойдаланиш мақсадида туташ ҳудудларда жойлашган, ҳар бирининг умумий майдони 35 гектардан ошмайдиган интенсив боғ, токзор ва иссиқхона хўжалиги барпо этаётган бир неча фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ўзаро келишув шартномаси нусхаси.
томчилатиб суғориш тизими — сув тиндиргич (ҳовуз), сув насоси, сув тозалагичлар (фильтрлар), минерал ўғитлар эритмасини тайёрловчи мослама, сувни бошқариш ва ўлчаш воситалари, сув етказувчи, сув тарқатувчи ва сув томизгичли қувурлардан иборат суғориш мажмуаси;