BOG’ YO’NALISHIDA

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги
ПҚ-4499-сон қарорига мувофиқ Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш Жамғармасидан қуйидаги мақсадлар учун субсидия ажратилади.

а) бир гектар боғ майдонига сув тежовчи суғориш технологияларни жорий этишга тупроқнинг бонитет баллидан келиб чиқиб 5,2 млн сўмдан 6,8 млн сўмгача миқдорда;

б) майдони 35 гектардан зиёд боғларда сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув хавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуришга 120 млн сўмдан ошмайдиган миқдорда;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4549-сон қарорига асосан қуйидагилар белгиланди:

1. Янги боғ, токзор ва иссиқхоналар барпо этиш, маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш объектларини яратиш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган 20 миллиард сўмгача миқдордаги кредитлар бўйича Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан фоиз ставкасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасидан ошадиган, лекин 8 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмига компенсация ёки кредит суммасининг 50 фоизи миқдорида кафиллик тақдим этилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан – қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари ва мева-сабзавот кластерлари иштирокчиларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратилади.

3. 2020-2021 йилларда ўрмон фондининг ўзлаштирилмаган ер участкаларида янгидан барпо этилган ва ижарага берилган ёнғоқ мевали боғлар (писта, бодом, ёнғоқ) эгаллаган майдонларга беш йил давомида ижара тўловининг «ноль» ставкасини қўлланилади.